Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Технология | 21:31 / 10.12.2016
3612
1 дақиқада ўқилади
Япониянинг юк кемаси халқаро космик станцияда омадли старт олди
Халқаро космик станцияда Япониянинг H-II Transfer Vehicle (HTV)-6 юк кемаси омадли старт олди. Бу ҳақда Япония аэрокосмик тадқиқотлар агентлиги (JAXA) хабар бермоқда.
Старт Танэгасима космодромидан H-IIB ракета ташувчиси ёрдамида амалга оширилган. Орбитадаги мажмуа билан бирлашиш 13 декабрь куни қайд этилган.
Кема умумий ҳисобда 4 тонна ҳажмга эга юкни фазога олиб чиққан. Юк озиқ-овқат ва сув, шунингдек, илмий ускуналар ҳамда қўшимча қисмлардан иборат, деб маълум қилинмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш