Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Парижда Сурия бўйича вазирлар учрашуви бўлиб ўтди
Фото: AP
Франция пойтахти Париж шаҳрида Сурия бўйича вазирлар учрашуви бўлиб ўтди. Унда Суриядаги можарони сиёсий йўл билан ҳал этиш ғоясини қўллаб-қувватловчи бир қатор мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари иштирок этди.
Уларнинг фикрича, Суриядаги можарони ҳарбий йўл билан бартараф этиш мумкин эмас. Қатар ТИВ раҳбари Муҳаммад бин Абдул Раҳмон Ал Танининг маълум қилишича, учрашув жуда муҳим паллада бўлиб ўтмоқда. "Афсуски, биз беш йилдан бери нозик пайтда учрашиб келмоқдамиз. Ҳар гал – мана бу жуда ҳам нозик давр деймиз. Бироқ Сурия ҳозирда умуман бузилиб кетиш жараёнида турибди. Ҳалаб – бутунлай йўқ бўлиб кетиши мумкин", - деган вазир.
АҚШ давлат котиби Жон Керри Сурия ва Россия мухолифат вакиллари Ҳалабни тарк этгач, уларнинг ҳаётига ҳеч нима хавф солмаслигига кафолат беришларини кераклигини айтиб ўтди.
ГФР ТИВ раҳбари Франк-Вальтер Штайнмайер эса Ҳалабга гуманитар ёрдам бериш, ўт очишни тўхтатиш режими бўйича барча усулдан фойдаланиш кераклигини маълум қилди.
Унинг маълум қилишича, “агарда Россия, Эрон ва сурия режими Ҳалабда ҳамон “Ал-Нусра” ва уларга яқин бўлган радикал жангарилар гуруҳлари қолаётгани ҳақида маълум қилишса”, у “бундай баёнотларга эътироз билдира олмайди”.
Мавзуга оид
10:04 / 31.01.2026
Сурия ҳокимияти ва курдлар кенг қамровли келишув тузди
19:30 / 21.01.2026
Сурияда курдлар мухторияти тугатилди
15:22 / 19.01.2026
Германияда Сурия раҳбари аш-Шаръанинг ташрифига қарши акциялар ўтказилади
10:40 / 19.01.2026