Жаҳон | 11:27 / 12.12.2016
4258
1 дақиқада ўқилади

Имомали Раҳмон Ҳиндистонга ташриф буюради

Фото: Prezident.tj

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон 14-18 декабрь кунлари Ҳиндистонга давлат ташрифи билан келади.

Ташриф давомида Тожикистон раҳбари мамлакат президенти ва бош вазири билан учрашиши кутилмоқда. Учрашувларда сиёсат, иқтисодиёт, мудофаа, хавфсизлик, террорчилик билан кураш, энергетика, туризм каби соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш муҳокама қилинади, деб хабар берди «АП».

Ташриф якунларига кўра, Душанбе ва Деҳли ҳамкорлик борасидаги янги ҳужжатларни имзолаши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон ва Ҳиндистон ўртасида савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳукуматлароаро Қўшма комиссия фаолият кўрсатади.
 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид