Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқаро валюта жамғармаси раҳбари устидан суд жараёни бошланди
Бугун Парижда Халқаро валюта жамғармаси раҳбари Кристин Лагард суд қилинмоқда. У Франция Республикаси суди залига келган. Судда унинг ҳукуматга қарши ҳаракатлари бўйича иш кўриб чиқилади.
Ўтган йилнинг декабрида Кристин Лагардга тадбиркор Бернар Тапига 400 миллион евро товон пули тўлаш билан боғлиқ иш юзасидан айблов қўйилганди.
Лагард Франсуа Фийон ҳукумати таркибида Франция молия вазири лавозимини эгаллаб турган пайтда инвестор ва сиёсатчи Бернар Тапига Adidas компаниясидаги улуши учун товон пули тўланганлик билан боғлиқ бепарволикда гумон қилинган. Франция суди ХВЖ раҳбарига нисбатан расмий тергов ишини 2014 йилнинг августида бошлаган эди.
У ўзига қўйилган «жиноий эътиборсизлик» айбловини тан олмаганди.
«Комиссия уч йиллик қидирув-суриштирув ишлари, ўнлаб соат давом этган терговдан сўнг, ҳеч бир қонунбузарликка дахлдор эмаслигимни аниқлаб, мени эр-хотин Тапилар компанияси ёпилишида етарли даражада эътиборли бўлмаган, деган қарорга келди», — деганди у.
Агар 60 ёшли Лагард айбдор деб топилса, унга қамоқ жазоси ва 15 минг еврогача жарима хавф солади.
Мавзуга оид
15:11 / 27.05.2025
ЕМБ раҳбари: Глобал иқтисодий ўзгаришлар еврони кучайтириши мумкин
07:40 / 13.07.2022
Ҳакерлар Ангела Меркелнинг мобил рақами орқали Кристин Лагардни кузатишга уринган
08:21 / 04.07.2020
ЕМБ янгиланган евро банкноталарни кўрсатди
08:27 / 21.10.2019