Ҳакерлар Ангела Меркелнинг мобил рақами орқали Кристин Лагардни кузатишга уринган
Конституцияни ҳимоя қилиш федерал идораси ва Ахборот хавфсизлиги федерал идораси Германияда Европа марказий банки раҳбари ва юқори мартабали сиёсатчиларга қилинган ҳакерлик ҳужумларини тергов қилмоқда.

Фото: Picture Alliance
Жиноятчилар Германия собиқ канцлери Ангела Меркелнинг ҳақиқий мобил телефон рақамидан фойдаланиб, Европа марказий банки (ЕМБ) раҳбари Кристин Лагарднинг WhatsApp мессенжеридаги аккаунтига бузиб киришга ҳаракат қилган. Бу ҳақда 12 июль, сешанба куни Германиянинг Business Insider интернет-нашри ҳукумат доираларидаги манбаларига таяниб хабар берди.
Кейинроқ Германиянинг n-tv телеканали ЕМБ раҳбари матбуот котибига таяниб, Лагардга киберҳужум ҳақида маълумотни тасдиқлади.
Business Insider нашрининг ёзишича, юқори мартабали немис сиёсатчиларининг ўғирланган шахсий маълумотларидан фойдаланган ҳолда бир қатор сиёсий ва иқтисодий арбобларни кузатган ҳакерларнинг ягона мақсади Лагард бўлмаган.
Business Insider маълумотларига кўра, Ангела Меркел билан шахсий дўстлиги бор Кристин Лагард Германиянинг собиқ канцлери рақамидан гўёки WhatsApp орқали мулоқотни давом эттириш таклифи билан СМС-хабар олган. Алдов ЕМБ раҳбари Меркелни ҳақиқатан ҳам хабар муаллифи ёки йўқлигини аниқлаштириш учун унга қўнғироқ қилганида маълум бўлди. Қайд этилишича, ҳакерларнинг мақсади мессенжердаги Лагард аккаунтига кириш имконига эга бўлган идентификация коди бўлган.
Жиноятчилар Германия ҳукумати собиқ раҳбарининг рақамини қандай билишганлиги ҳозирча аниқ эмас. Полиция бу борада тергов бошлади, унда Конституцияни ҳимоя қилиш федерал идораси (BfV) ва Ахборот хавфсизлиги федерал идораси (BSI) иштирок этмоқда.
N-tv хабарига кўра, ҳар икки идора бундестаг депутатларига қўшма огоҳлантириш юборган, унда ҳакерларнинг усуллари тасвирланган, бироқ исм-шарифлар кўрсатилмаган.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

13:00 / 08.02.2025
Шолц даврида Германия Меркел давридагидан 65 фоизга кўпроқ қурол сотди

14:39 / 06.12.2024
Ангела Меркелнинг китоби стартдаёқ бестселлерга айланди

12:21 / 29.11.2024
Путин ўз лабрадори учун Меркелдан узр сўради

10:55 / 27.11.2024