11:30 / 13.12.2016
19555

Ассалому алайкум, Ўзбекистон! Бугун 13 декабрь!

13 декабрь — жорий тақвим бўйича 2016 йилнинг 347-куни.

Об-ҳаво:

Тошкентда ҳаво ҳарорати кундузи 10-12 даража, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 8-13, Бухоро ва Навоий вилоятларида 10-12, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида 10-15, Сурхондарё вилоятида 8-13, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 3-8, Республикамизнинг тоғли ҳудудларида 2-7 даража илиқ ҳаво кузатилмоқда.

Бўлиб ўтиши кутилаётган воқеалар:

Тошкент шаҳрида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг саккизинчи ялпи мажлиси иш бошлади
АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп Қўшма Штатлар Давлат департаментининг янги бош котиби номини эълон қилади
 

ВОҚЕАЛАР:

2009 йил. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи президенти Ислом Каримов Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг таклифига биноан расмий ташриф билан мазкур мамлакатга келди.
1519 йил. Магеллан бошлиқ экспедиция Бразилия қирғоқларига етиб борди.
1903 йил. Музқаймоқнинг конуссимон идиши патентланди. 
1920 йил. Ҳаага шаҳрида Халқаро суд ташкил этилди. 
1971 йил. Машҳур "Омадли жентельменлар" бадиий фильми катта экранларга чиқди.

УШБУ САНАДА ТУҒИЛГАНЛАР:

1797 йил — атоқли немис шоири Генрих Гейне, 
1816 йил — Ихтирочи, Siemens фирмаси асосочиси Вернер фон Сименс.

Top