Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди
Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Ҳизр мажмуасида мамлакат биринчи президенти Ислом Каримов хотирасига эҳтиром кўрсатилди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Ҳизр мажмуасида бўлиб, Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди.
Зиёрат чоғида Қуръон оятлари тиловат қилиниб, дуо ўқилди.
Таъкидланганидек, бугунги айём кунларида улуғ аждодлар ва бу дунёдан ўтганларни ёд этиш, уларнинг эзгу амалларини эслаш халққа хос эзгу қадриятлардан бири ҳисобланади.
Зиёрат сўнгида юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги учун дуо қилинди.


Мавзуга оид
20:24 / 08.05.2026
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Хотира ва қадрлаш куни билан табриклади
17:37 / 08.05.2026
Президент Хотира кунига бағишланган тадбирларда иштирок этди, фахрийлар ҳолидан хабар олди
18:21 / 07.05.2026
Президент жамоат транспортини агломерация тизими асосида ривожлантиришни буюрди
17:56 / 07.05.2026