Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2017 йилдан бошлаб битирувчиларни иш билан таъминлаш масаласи бўйича янги тизим жорий этилади
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида нутқ сўзлади.
Президент ўзининг янги лавозимдаги асосий вазифалар ҳақида гапирган. У ижтимоий ислоҳотларга тўхталган.
"Биз амалга ошираётган иқтисодий ислоҳотлар ва ижтимоий ўзгаришларнинг самараси, биринчи навбатда, аҳолининг моддий аҳволи ва фаровонлигини, унинг ҳаёт даражаси ва сифатини оширишга қай даражада таъсир кўрсатаётгани билан ўлчанади.
Шу мақсадда иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдорини босқичма-босқич ошириб бориш бўйича биз аниқ чора-тадбирларни режалаштирганмиз ва улар албатта амалга оширилади", деган президент.
Маълум қилинишича, 2017 йилдан бошлаб аҳолини, авваламбор, лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари битирувчиларини иш билан таъминлаш масаласи бўйича янги тизим жорий этилади.
Мавзуга оид
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
20:30 / 09.06.2026
“Ўғлимнинг ўрнидан бошқа болани имтиҳонга киритишган” — Кореяга ишга жўнатиш “бизнеси” қурбони
15:09 / 07.01.2026
Ишга жойлаштириш бўйича ҳукуматлараро келишувлар сони оширилади
16:54 / 25.12.2025