Жаҳон | 08:34 / 15.12.2016
4160
1 дақиқада ўқилади

Нигерия армияси 600 дан ортиқ маҳбусни "Боко Харам" асирлигидан қутқарди

Фото:© Flickr/ S Martin

Нигерия армияси "Боко Харам" радикал жангари гуруҳ томонидан ҳибсда сақланаётган 605 кишини озод қилди. Мамлакат шимоли-шарқидаги Самбиса ўрмонида ўтказилган махсус амалиёт шундай натижа билан якунланди, деб хабар қилмоқда Синьхуа агентлиги мамлакат қуролли кучлари вакилига таянган ҳолда. 

Махсус жанговар амалиёти 7-14 декабрь кунлари бўлиб ўтган. Махсус амалиётлар қўмондони Лаки Ирабор (Lucky Irabor)нинг баёнотига кўра, озод қилинганларнинг аксарияти аёллар ва болалардир. 

"Гаровда сақланганлар суриштирув ишлари ва сўроқ қилиш мақсадида полиция кузатуви остида бўлади", — деган Ирабор.

"Боко Харам" — радикал гуруҳ бўлиб, асосан Нигерияда фаолият юритади. Унинг жангарилари давлат бошқарувининг ғарб моделига қарши чиқишади ва мамлакат бўйлаб шариат аҳкомларини жорий қилиш учун курашади. 


 

Мавзуга оид