Жамият | 00:07 / 16.12.2016
22678
2 дақиқада ўқилади

2017 йилда уч инсон ДНКсидан яратилган биринчи боланинг дунёга келиши кутилмоқда

Фото: © AFP

Буюк Британиядаги клиникаларга 3 ЭКУ технологиясини қўллашга рухсат берилди. Бунда ота ва она ДНКсидан ташқари яна бир аёлнинг соғлом ДНКси ва митохондрияларидан фойдаланиш таклиф қилинади. Бу ҳақида Daily Sabah нашри хабар берди

Британия парламентарийлари февраль ойида уч кишининг ДНКсидан сунъий уруғлантириш жараёнини амалга ошириш таклифини қўллаб-қувватлашганди, бироқ тиббиёт масканлари бу усулни қўллашдан аввал Уруғлантириш ва эмбриология ташкилотининг розилигига эга бўлиши керак. 

Мазкур технология митохондриал генларида турли касалликларни келтириб чиқувчи мутациялар бўлган аёлларга соғлом фарзанд кўриш имконини беради. 

Ушбу жараёнда ота, она ва соғлом митохондрияли аёлнинг ДНК материали қўлланилади. 

Технология муаллифларидан бирининг таъкидлашича, бу – муолажадан фойда олиши мумкин бўлган оилалар учун тарихий аҳамиятга эга бўлган қарор. Унинг сўзларига кўра, уч ДНК технологияси экспертлар гуруҳининг тавсиясига мувофиқ, “фавқулодда ҳолатларда” қўлланилади. 

Шуни таъкидлаш жоизки, уч инсон ДНКдан “яратилган” биринчи бола 2017 йилнинг охирида дунёга келиши мумкин.

Статистикага кўра, ҳар 4.3 минг боладан бири кўзи ожизлик, қандли диабет, юрак ва жигар касалликларига олиб келувчи нуқсонли митохондриялар билан туғилади. 

 

Мавзуга оид