Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда минглаб ходимлар тўрт кунлик иш ҳафтаси бўйича экспериментга қўшилди
Британияда минглаб ишчилар тўрт кунлик иш ҳафтаси бўйича экспериментга қўшилди. Унда 17 та корхона қатнашмоқда, кейинроқ яна тўрттаси қўшилади, деб хабар беради The Guardian.
«Буюк Британияда тўрт кунлик иш ҳафтаси бўйича илк расмий эксперимент кампанияси доирасида минглаб ишчилар маоши қирқилмаган ҳолда қўшимча дам олиш кунларига эга бўлади», — дейилади хабарда.
Кампаниянинг мақсади — ёзда лейбористлар ҳукуматига эксперимент натижасини тақдим этишдан иборат.
Шу билан бирга айрим компаниялар ишчилар ҳар икки ҳафтада қўшимча дам олиш куни оладиган иш жадвалини ҳам тажрибадан ўтказишга қарор қилган.
Нашр маълумотларига кўра, ҳукмрон лейбористларни тўрт кунлик иш ҳафтасини жорий этишга кўндириш осон бўлмайди, чунки улар аввал бошидан ҳукуматнинг режасига кирмаган.
Аввалроқ Исландияда тўрт кунлик иш ҳафтаси жорий этилганди. Янги тадқиқотга кўра, Исландия ялпи ички маҳсулоти 2023 йилда 5 фоизга ўсган, бу ривожланган иқтисодиёт учун жуда юқори. Таҳлилчилар мамлакат иқтисодий муваффақиятини айнан иш ҳафтасининг қисқариши билан боғламоқда.
Мавзуга оид
18:58 / 09.07.2026
McLaren афсонавий V8 суперкарининг якуний версиясини тақдим қилди
21:11 / 03.07.2026
Британиялик сиёсатчилар «Маша ва Айиқ» мултфилмини тақиқлашга чақирди
20:11 / 30.06.2026
Британияда нам салфеткаларни сотиш тақиқланди
22:32 / 26.06.2026