Ўзбекистон | 10:23 / 02.11.2024
1227
1 дақиқада ўқилади

Хитой Ўзбекистонда "яшил" технологиялар тадқиқот марказини барпо этиши мумкин

Ўзбекистоннинг Гуанчжоу шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари Хитойнинг Inwinic Technology (Shenzhen) Co. компанияси директори Ван Жие билан билан учрашдилар.

Фото: Дунё

Суҳбат давомида Хитойнинг автомобилсозлик соҳасида яратилаётган "яшил" технологиялардан фойдаланиш тажрибасини Ўзбекистонга татбиқ этиш ҳамда мамлакатлар ўртасида илмий-академик ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Хитой Таълим вазирлиги ва Урумчи профессионал таълим университети билан ҳамкорликда давлат грант маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон ҳудудида автомобилсозлик соҳасидаги "яшил" технологияларни ўрганишга ихтисослашган ўқув-илмий тадқиқот марказини барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш масаласини ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Компания раҳбариятининг жорий йил ноябр ойида Ўзбекистонга сафарини уюштириш ва лойиҳанинг иқтисодий-техник асосларини тайёрлаш тўғрисида келишилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид