Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин ва Эрдўған Остонада Сурия бўйича тинчлик музокараларини ўтказишга келишиб олишди
Россия президенти Владимир Путин ва Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўған Остонада (Қозоғистон) Сурия мухолифат вакиллари ва Асад режими ўртасида тинчлик музокараларини ўтказишга келишиб олишди. Бу ҳақида Daily Sabah нашри хабар берди.
Японияга ташрифи давомида ўтказилган матбуот конференциясида сўзга чиққан Владимир Путин Остонадаги музокаралар БМТнинг Женевадаги музокараларига қўшимча сифатида ўтказилишини маълум қилди.
У ҳозирги вақтда Анқара Ҳалабдан чиқишда воситачилик қилишга ёрдам бераётганини таъкидлади.
Шунингдек РФ раҳбари Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг у билан бирга Сурияда тинчлик қарор топиши йўлида кўп ишлар қилаётганини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, сешанба куни Туркиянинг саъй-ҳаракатлари билан Ҳалаб шарқидан тинч аҳоли ва мухолифат жангчиларини эвакуация қилишга эришилди.
Мавзуга оид
09:15
Путин ва Нетаньяҳуга ордер берган прокурор вақтинча ишдан олинди
20:34 / 08.06.2026
Хоминаий ўлдирилгач, Россияда Путинни қўриқлаш учун яратилган кузатув тизими ўчириб қўйилди
20:04 / 08.06.2026
Киевга Зеленский билан учрашувга борган россиялик тадбиркор Роман Абрамович бўлиб чиқди
10:25 / 08.06.2026