21:37 / 16.12.2016
5381

Twitter’да Михаэл Шумахернинг расмий аккаунти пайдо бўлди

Фото: Getty Images

Twitter ижтимоий тармоғида "Формула-1" пойгаларининг 7 карра жаҳон чемпиони, афсонавий немис пойгачиси Михаэл Шумахернинг расмий аккаунти пайдо бўлди

Шумахер 2013 йил декабрда Францияда тоғ чанғиси учаётганда миясининг икки яримшарида кўплаб жароҳатлар олган ва миясига қон қуйилган. Собиқ пойгачи 2014 йилдан бери Швейцариядаги  вилласида саломатлигини тиклаш муолажасидан ўтмоқда.

Аккаунтга изоҳда у "автопойгалар афсонаси Шумахернинг ажойиб мухлислари учун яратилгани ва улар учун "паддок" (пойга жамоалари жойлашадиган махсус ҳудуд) бўлиши" айтилган. Аввалроқ худди шундай таъриф билан пойгачининг Instagram’да ҳам расмий саҳифаси очилганди.

Шумахер "Формула-1" пойгаларининг 7 карра чемпиони ҳисобланади. У шунингдек "қироллик пойгалари"нинг кўплаб рекордлари муаллифидир: у босқичлардаги ғалабалар сони (91 та), шоҳсупага кўтарилишлар сони (155 та), бир мавсумда ғалабалар сони (13 та), энг тез давралар сони (77 та) ҳамда кетма-кет қўлга киритилган чемпионлик унвонлари сони (5 та) бўйича рекордчидир. 
 

Top