Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Twitter номи қафасдан чиқяпти
«Twitter» бренди атрофида кутилмаган ҳаракатлар бошланди. АҚШдаги «Operation Bluebird» стартапи ушбу номни Илон Маскдан олиб қўйиш учун расмий ариза топширган. Улар X эски ном ва рамзлардан воз кечганини асос қилиб кўрсатмоқда.
Фото: Getty images
Агар даъво қондирилса «Twitter.new» номли янги ижтимоий тармоқ ишга тушиши мумкин. Лойиҳа эски Twitter’даги жонли муҳит ва очиқ мулоқотни қайта тиклашни мақсад қилган. Платформанинг ишчи прототипи аллақачон мавжуд.
Шу билан бирга, Илoн Маскка тегишли Grok сунъий интеллекти ҳам муҳокамалар марказида. Айрим фойдаланувчилар уни маълумот хавфсизлиги нуқтаи назаридан шубҳали деб ҳисобламоқда.
Хулоса оддий. Twitter бренди ҳали ҳам кучли ва унга қизиқиш катта. Аммо у ким қўлида ва қандай шаклда қайтиши ҳали очиқ масала.
Технологиялар тез ўзгараётган бугунги кунда энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиш муҳим. Рақамли дунёда адашиб қолмаслик ва шундай янгиликларни биринчилардан билиш учун KUN.UZ Texnologiya Теlegram-саҳифасини кузатиб боринг.