Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Карловнинг қотили полиция зобити бўлиб чиқди
Россия элчиси Андрей Карловни ўлдирган қотил Анқара полицияси зобити бўлган. Бу маълумотни Reuters агентлиги Туркия кучишлатар тузилмаларидаги манбаларига асосланиб тарқатди.
NTV телеканали хабарига кўра, қотил замонавий санъатлар кўргазмаси бўлиб ўтаётган бинога полициячи гувоҳномасини кўрсатган ҳолда кирган.
Телеканал маълумотига кўра, у қўриқчилар таркибида бўлган. Шунингдек, унинг ҳужжатлари сохта бўлиши мумкинлиги ҳам истисно қилинмаяпти.
Ижтимоий тармоқларда эса ушбу шахснинг полиция формасида тушган суратлари тарқалмоқда.
Мавзуга оид
09:44 / 08.07.2026
Анқарада НАТО саммити: Украина ва Европа хавфсизлиги кун тартибида
12:54 / 14.03.2026
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида янги битим тасдиқланди
12:30 / 06.03.2026
НАТО Эрон хавфи ортидан ракетага қарши мудофаани кучайтиради
08:51 / 30.01.2026