Жаҳон | 19:42 / 19.12.2016
7501
1 дақиқада ўқилади

Иркутскда метанолдан заҳарланиб ҳалок бўлганлар сони 48 нафарга етди

Фото: ТАСС

Россиянинг Иркутск вилоятида таркибида метанол бўлган техник суюқлик истеъмол қилиниши оқибатида рўй берган оммавий заҳарланиш туфайли жабрланган 57 кишининг 48 нафари жон берди. Бу ҳақда ТАСС агентлигига вилоятнинг Ленин тумани прокурори Станислав Зубовский маълум қилди.

«Бояришник» парфюмерия дамламасини истеъмол қилиш туфайли жами 57 киши жабрланган, шуларнинг 48 нафари ҳаётдан кўз юмди», дейилган маълумотда.

Яна 9 кишининг авҳоли ҳам оғирлигича қолмоқда.

Бундан аввалги хабарларда қурбонлар сони 41 нафарга етгани айтилганди.

Мавзуга оид