Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нуқсонли олмосдан дунёдаги энг кичик радио яратилди
Ҳарвард муҳандислик ва амалий фанлар мактабининг (SEAS) бир гуруҳ олимлари пушти ранг олмосдан дунёдаги энг кичик радиоприёмникни яратишга муваффақ бўлишди. Бу ҳақида Motherboard нашри хабар берди.
Манбага кўра, олмосли радио махсус дефект — олмоснинг кристалл панжарларида, углерод атомларидан бири азотга алмашганида ҳосил бўладиган NV-марказ асосида ишлайди.
Мини-радио классик радиога хос бўлган барча элементларга эга: қувватлантириш манбаи, приёмник, электромагнит тўлқинларни электрик токка айлантирувчи, тюнер ва динамик.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, уларнинг ихтироси жуда мустаҳкам бўлиб, ҳар қандай шароитда ишлашга қодир. Масалан, энг кичик радиоприёмник 350 даражадан ортиқ ҳароратда ҳам мусиқани етказиб бера олади. Олимлар олмосларнинг бошқа нуқсонларини ўрганишни режалаштиришмоқда.
Мавзуга оид
10:51 / 20.03.2026
Энг бахтли мамлакатлар маълум қилинди
02:09 / 09.03.2026
Тадқиқот: ўсмирлар тобора камроқ ухламоқда
07:23 / 07.02.2026
Рейтинг: тадқиқот ва ишланмаларга энг кўп пул сарфлайдиган давлатлар
22:17 / 23.01.2026