Спорт | 08:39 / 20.12.2016
6533
2 дақиқада ўқилади

Ливерпуль дербисида ягона гол учрашув тақдирини ҳал қилди

Фото: Google image

«Ливерпуль» футбол клуби Англия Премьер Лигасининг 17 тури доирасида «Эвертон» билан учрашди. Ливерпулдаги «Гудисон Парк» стадионида кечган баҳс 1:0 ҳисобида қизиллар фойдасига ҳал бўлди. Бу ҳақда Tribuna.uz хабар бермоқда.

Биринчи бўлимда жамоалар жуда тезкор ўйин намойиш этиб беришди. Бироқ голга тортадиган вазиятлар деярли юзага келмади.

«Ливерпуль» танаффусдан сўнг ташаббусни ўз қўлига олди, аммо узоқ вақт давомида ҳисобни оча олмади. Дэниел Старриж 94-дақиқада қанотдан жарима майдончасига кириб бориб, дарвозасининг ўнг тўсинига аниқ зарба беришга муваффақ бўлди. Қайтган тўпни эса Садио Мане бўш қолган дарвозага осонлик билан киритди.

«Ливерпуль» (37 очко) АПЛда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. «Эвертон» (23) эса тўққизинчи поғонада.

«Эвертон» - «Ливерпуль - 0:1 (0:0)
Гол: Мане, 90+5 (0:1). 
Эвертон: Мартен Стекеленбург (64), Шеймус Коулмен, Эшли Уильямс, Рамиро Фунес Мори, Лейтон Бейнс, Жеймс Маккарти (46), Идрисса Гуэй, Аарон Леннон, Росс Баркли, Эннер Валенсия (73), Ромелу Лукаку, Гарет Бэрри (46), Хоэль (64), Доминик Калверт-Левин (73).
Ливерпуль: Симон Миньоле, Натаниэл Клайн, Рагнар Клаван, Деян Ловрен, Жеймс Милнер, Жоржиньо Вейналдум, Жордан Хендерсон, Адам Лаллана, Садио Мане (90+9), Дивок Ориги (82), Роберто Фирмино, Даниэл Старриж (82), Лукас (90+9), 
Огоҳлантиришлар: Росс Баркли (68), Шеймус Коулмен (69), Идрисса Гуэй (85) - Деян Ловрен (56)
19 декабрь. Ливерпуль. "Гудисон Парк". 39590 томошабин.
Ҳакам - Майк Дин (Хесволл).
 

Мавзуга оид