Жаҳон | 19:04 / 21.12.2016
27719
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда Су-27 самолёти қулаб тушди

Фото: © РИА Новости

Қозоғистон Қуролли кучларига тегишли Су-27 самолёти ҳарбий ўқув-машғулоти чоғида фалокатга учради. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.

Вазирлик маълумотига кўра, ҳодиса тунги учиш вақтида рўй берган. Учувчи майор Искаков самолётни аҳоли турар жойлари устига қулашдан сақлаш учун бор имкониятини ишга солган ва кейин муваффақиятли катапульта қилинган.

Айни вақтда учувчининг аҳволи барқарорлиги айтилган. Ҳодиса сабабларини ўрганиш бўйича комиссия тузилган.

Вазирлик маълумотига кўра, Искаков тунги учишларда 556 соатлик амалиётга эга бўлган тажрибали учувчи ҳисобланади.

Мавзуга оид