Россиянинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Украинанинг Су-27 самолётини, шунингдек, АҚШда ишлаб чиқарилган олтита HIMARS ялпи ўт очиш тизими реактив снарядларини уриб туширди. Бу ҳақда 2 январ, пайшанба куни Россия Мудофаа вазирлиги баёнот берди.

«Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Украина ҳаво кучларининг Су-27 самолётини, АҚШда ишлаб чиқарилган олтита HIMARS ялпи ўт очиш тизими реактив снарядларини, шунингдек, 97 та самолёт типидаги учувчисиз учиш аппаратини уриб туширди», — дейилади мудофаа идораси баёнотида.

Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, «тезкор-тактик авиация, ҳужумкор учувчисиз учиш аппаратлари, ракета қўшинлари ва Россия Федерацияси Қуролли кучлари қўшинлари гуруҳлари артиллерияси Украина ҳарбий-саноат мажмуаси корхоналарнинг ишлашини таъминлайдиган энергия объектлари, ҳарбий аэродромлар инфратузилмаси, шунингдек, 146 та ҳудудда ишчи кучи ва душман ҳарбий техникасига зарар етказди».