Америкалик эркак ҳикояси: 56 ёшимда дастурлашни ўрганмоқдаман
АҚШда истиқомат қилувчи 56 ёшли фуқаро Medium’да нима учун шу ёшда дастурлашга ўрганиш ва веб-мутахассис бўлишга қарор қилганини ҳикоя қилиб берди. Ёзув платформада оммалашиб кетди. Муаллиф бу борадаги ўз дунёқараши билан ўртоқлашган.
«Мен 56 ёшдаман ва дастурлашга ўрганмоқдаман. Нимага? Сабаби менга бу ёқади ва қўлимдан нимадир келмоқда. Мен бу осон демаяпман – аксинча. Бироқ бу нормал ҳолат. Менга алгоритмлар дунёсига кириш ёқади. Ўзим яратган нарсани синовдан ўтказиш ҳам маъқул келади. Бу сафар нимадир амалга ошиш ёки ошмаслиги ҳақида ўйлашни яхши кўраман. Дастур ишлаганда эса қувониш менга ҳузур бағишлайди», - дея ёзган мақола муаллифи.
Муаммо шундаки, менда ҳеч қачон хобби бўлмаган. Ҳеч қачон менга пул тўлашмаган нарса билан шуғулланмаганман. Ниманидир кўнгил учун узоқ вақт давомида қилишни ҳам уддасидан чиқа олмайман.
Муаллифнинг сўзларига кўра, унга бўш вақтида машғул бўлган ишининг иқтисодий фойда олиб келиши муҳим. «Ҳа майли, дастурлаш учун яхши ҳақ тўлашади. Муаммо аслида нимада? 56 ёшда бу соҳани ўрганишдан аввал ўзимдаги “мен” билан кураш олиб боришимга тўғри келди».
Нима учун шу ёшда веб-мутахассис бўлишга қарор қилдим?
«Аслида масала менинг қанча муддат ҳаёт кечиришим ҳамда дастурлаш ёрдамида пул топишга улгуришимда. Келинг бир бошдан ҳаммасини кўриб чиқсак», - дейди мақола муаллифи. Унинг сўзларига кўра, Америкада ўртача ҳаёт давомийлиги 78,8 йилга тенг. «Демак, менда яна 22,8 йил яшаш учун яхши имконият бор. Сиз 20 ёшда эканлигингизда, бу унчалик узоқ эмас бўлиб туюлиши мумкин, бироқ мен 56 ёшдаман ва бу аслида нима эканини биламан».
«Тасаввур қилайлик – мен шиллиқ қуртман ва менга FreeCodeCamp дастурлашнинг бир йиллик курсини тўрт йилда тугатиш насиб этади. Мен 60 ёшда кичик веб-мутахассис сифатида иш қидираман. Бу жиддий ёш, шунинг учун менда эҳтимол яна икки йил иш қидиришга кетади. Балки менга иш берган инсон 70 ёшдан пенсияга чиқишимни истаб қолар».
Бу эса менда амалиёт учун 8 йил борлигидан далолат. Нимадир қилиш учун етарли вақт. Бундан ташқари, мен кўплаб компанияларда ишлаганман ҳамда қўшни уй ҳовлисидаги майса ҳар доим ҳам сизникидан яшилроқ бўлмаслигини жуда яхши биламан – афтидан, мен ўз иш берувчим билан узоқ муддатга қоламан. Қайси бир 20 ёшли ишчи битта лойиҳага шунча вақт сарфлайди?
Ким менга кўпроқ пул тўлайди?
«Эҳтимол кичик веб-мутахассис лавозимига киришгач, мен ҳозиргига қараганда камроқ пул топарман. Бироқ мен ҳозир ҳам беш йил аввалги вақтдан камроқ маблағ топмоқдаман. Бу ерда қолишимга эса ҳеч қандай кафолат йўқ - шунинг учун мен нима бўлган тақдирда ҳам янги иш қидираман», - тушунтиради мақола муаллифи. Унинг сўзларига кўра, янги иш қидирганида портфолио ва бир неча амалга оширилган лойиҳаларни тақдим этиши яхшироқ бўлади.
Аксарият ахборот технология компаниялари талабаларни университетларнинг ўзида йиғишади?
«Бу муаммо эмас. Мен йирик технология компанияларида ишламоқчи эмасман ва Кремний водийсига бориш ниятим йўқ», - деб ёзади муаллиф. Унинг таъкидлашича, дунёда 2020 йилга қадар веб-мутахассислар учун бир миллиондан ортиқ янги иш ўринлари пайдо бўлади. Уларнинг барчаси ҳам - Google, Facebook, Microsoft ва Amazon’да бўлмайди. Кўплаб иш ўринлари технологияларга мўлжалланмаган компанияларда очилади.
Вон компьютер билан боғлиқ ўзининг илк ишини касалхонада олган. Унинг ўзи дастурлаш билан шуғулланмаган, бироқ ахборот технологиялари бўлимининг аксарият ходимлари янги ишланмалар билан банд бўлган. «Бу 1982 йилда бўлган воқеа».
Қандай қилиб иш топмоқчиман?
Вон биринчи навбатда кўплаб иш ўринларига мурожаат юбориш, бунда кўмак берувчи менежерлар билан танишиш ва кўпроқ суҳбатларга боришни режалаштирмоқда. «Бу рақамлар билан ўйин, ва мен бунда ўзимни синаб кўрмоқчиман», - дейди у.
Шунингдек, у 2000 йилгача қилган барча ишларини резюмесидан олиб ташламоқчи. «Мени кимнидир буваси каби қабул қилишларини хоҳламайман. Мен худди бошқалар каби номзодман. Дастурлашга қизиқаман ҳамда ривожланишни истайман. Ўзим билмаган нарсани биламан, деб кўрсатишни ҳам хоҳламайман. Менга беришлари мумкин бўлган савол ва вазифаларга тайёрман».
Албатта, бир қанча интервьюлардан йиқилишим тайин. Энг яхши хабар эса – ишларнинг кўплигида. Мен ҳаракат қиламан.
Ёш жамоа билан тил топиша оламанми?
«Бунда кимнидир энг яхши оғайниси бўла олиш назарда тутилган бўлса – йўқ, тил топиша олмайман. Аммо мен бошқалардан ўрганаман ва ўзимда нимадир яхши чиқмаса, бу ҳақда очиқ гапираман. Менда сўнгги 36 йилда тил топиша олмаган жамоа бўлмаган», - дейди Вон.
Вақт бекорга ўтаётганини қандай тушуниш мумкин?
«Аслида масала, янги мутахассислик бўйича юқори ҳақ тўланадиган ишни топа олишимда. Менинг жавобим: "Топа олмасам, нима бўлади?". Менда дастурлашни яхши ўрганиб олиш учун вақт етарлича. Мен ўз иловамни яратишим, интернет-бизнесни йўлга қўйишим, янги хизматларни таклиф этишим мумкин», - дейди мақола муаллифи. «Мен ўз ғояларимни амалга ошириш ва янги нимадир олиб киришга ўрганаман. Айнан шунинг учун ҳам дастурлашга ўқимоқдаман».
Мавзуга оид
18:57 / 16.10.2024
Стартап лойиҳалар экотизимини ривожлантириш ҳақидаги президент қарори имзоланди
09:21 / 03.09.2024
Ўзбекистонда ёлғиз кексалар сони маълум қилинди
14:16 / 24.08.2024
Ёшлар технопарклари стартапчилари хорижга стажировкага юборилади
10:39 / 22.01.2024