Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япониядаги аэропортда гаджетлар учун туалет қоғози пайдо бўлди
Смартфон учун туалет қоғози – японлар ўйлаб топган ихтиролардан бири. Албатта, ихтиронинг номи қулоқларга бироз ғалати эшитилиши мумкин. Бироқ бу сиз ўйлагандек кераксиз нарса эмас. Ахир жамоат жойларида, ҳожатхоналарда биз ҳеч қачон севимли смартфонларимиздан ажралмаймиз. Бундай жойларда эса ҳаво катта миқдордаги микробларга тўла бўлади ва улар гаджет юзасини биз сезмаган ҳолда қоплаб олади. Айнан шундай вазиятларда махсус япон туалет қоғози сизга ёрдамга келади.
Гаджетлар учун туалет қоғозлари илк бор Токио шаҳридаги Нарита аэропортидаги ҳожатхоналарда синовдан ўтказилди. Бундай ноодатий дастурнинг ташаббускорлари йирик япон уяли алоқа оператори NTTDoCoMo саналади. Бу кичик ўрамли қоғозларда қандай қилиб аэропортнинг бепул Wi-Fi тармоқларига уланиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, йўловчи ўзи қизиқтирган саволларга жавоб олиши мумкин. Албатта, қандай қилиб қоғозлар ёрдамида гаджетлар юзасидаги микробларни олиб ташлаш мумкинлиги ҳақида ҳам кўрсатмалар берилган.
Мавзуга оид
18:46 / 08.07.2026
Смартфондан реал ижодга: робототехника болаларни қандай ривожлантиради?
21:30 / 07.07.2026
SpaceX инвесторларга юпқа смартфон прототипини намойиш этди
20:41 / 30.06.2026
Янги Samsung Galaxy 2026 йилнинг "энг бемаъни" смартфони деб топилди
20:40 / 27.06.2026