Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Криштиану Роналду Фаластинда йил одами бўлди
"Реал" жамоасининг португалиялик футболчиси Криштиану Роналду Фаластинда йил одами деб топилди. Бу ҳақда AS хабар берди.
У "спортча ва инсонийлик фазилатлари" учун шундай мукофотга муносиб кўрилган.
Маросим ташкилотчиси Ҳолид Шуман ушбу футболчи шу йилнинг мартида бомбардимонлар остидан чиққан 5 ёшли бола билан учрашганини эслатиб ўтган.
Август ойида эса Роналду Яқин Шарқ масаласи борасида Фаластин томонида экани учун Исроил бош вазири билан учрашувдан бош тортганди. У Исроил терма жамоасига қарши ўйинда рақиб билан либос алмаштиришга ҳам рози бўлмаган.
Бундан ташқари, у "Олтин бутса"сини ким ошди савдосида сотиб, пулини (1,5 миллион доллар) фаластинлик болалар учун хайрия қилганди.
Мавзуга оид
18:02 / 01.05.2026
Инфантино жонли эфирда Исроил ва Фаластинни яраштиришга уринди
19:07 / 27.04.2026
ФАТҲ Ғазо секторида 20 йил ичида илк бор ўтказилган маҳаллий сайловда ғалаба қозонди
17:42 / 07.04.2026
Тинчлик кенгаши Ҳамасдан тез орада қуролсизланишни талаб қилмоқда
21:34 / 01.04.2026