Ўзбекистон | 23:02 / 24.12.2016
19241
1 дақиқада ўқилади

Атамбоев Шавкат Мирзиёевни иниси деб билишини айтди

Фото: president.kg

Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбоев Самарқандга ташрифи вақтида Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти бўлгани билан яна бир маротаба табриклади. 

"Сиз, мен шунчаки таниш эмас, балки иним деб ҳисоблайдиган одамсиз. Менинг акам Совет иттифоқи парчалангандан кейин Ўзбекистонга кўчиб ўтган, бир шаҳарчада оддий ўқитувчи бўлиб ишлаган. Шундай бўлганки, мен уни деярли 14 йил кўрмаганман. Айнан сиз менга Тошкентда ҳадялар олиб келгансиз, эсимда", деб айтди Атамбоев. 

"2007 йилда сиз ва мен бош вазирлар бўлганмиз. Мен давлатларимиз ўртасида ҳақиқий оға-иничилик муносабатлари бўлиши кераклигини айтганман. Сиз менга жуда яқинсиз", деб қўшимча қилди Қирғизистон Президенти.  

Мавзуга оид