Жамият | 15:29 / 24.12.2016
8084
1 дақиқада ўқилади

Индонезияда сув тошқинлари сабаб 100 минг инсон бошпанасини тарк этди

Фото: AFP

Индонезия марказий қисмидаги сув тошқинлари оқибатида камида 100 минг киши ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, сув тошқинлари бош аэропортнинг ёпилишига олиб келган, инфратузилма жиддий талофот кўрган: 20 минг уй, иккита кўприк ва 60 дан ортиқ тиббиёт муассасалари зарар кўрди. Табиий офат коммуникация ва электр таъминлаш тизимини ишдан чиқарган.

Табиий офатлар оқибатларини бартараф қилиш маҳаллий бошқармаси вакилининг маълум қилишича, ҳудудда фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди. У 4 январга қадар белгиланди. Аскарлар, полиция ва қутқарувчилар жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича амалиётларда иштирок этмоқда.
 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид