Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
Ўзбекистонда Umra plyus зиёрат туризми дастури доирасида Малайзия ва Индонезиядан сайёҳларни жалб қилаётган туроператорларга субсидия ажратиш тартиби тасдиқланди. Унга кўра, ҳар бир сайёҳ учун 100 АҚШ доллари миқдорида субсидия берилади.
Адлия вазирлиги Umra plyus зиёрат туризми дастури асосида Малайзия ва Индонезиядан сайёҳларни жалб қилаётган туроператорларга субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни давлат рўйхатидан ўтказди.
Низомга кўра, Малайзия ва Индонезиядан умра зиёратига йўл олган ёки ундан қайтаётган ҳар бир сайёҳ учун маҳаллий туроператорларга 100 АҚШ доллари миқдорида субсидия ажратилади.
Субсидия олиш истагида бўлган туроператорлар Туризм қўмитасига Давлат хизматлари марказлари (ДХМ) орқали ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали мурожаат қилишлари мумкин.
Субсидия олиш учун ариза топшириш ва уни кўриб чиқиш бепул амалга оширилади. Ариза Туризм қўмитаси томонидан 10 иш куни давомида кўриб чиқилади.
Агар субсидия ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинса, пул маблағлари талабгорга 5 иш куни ичида ўтказиб берилади.
Субсидия қуйидаги шартлар асосида берилади: сайёҳ Малайзия ёки Индонезия фуқароси бўлиши, Саудия Арабистонига умра сафарига кетаётган ёки ундан қайтаётган бўлиши ҳамда Ўзбекистонда камида 3 кеча тунаб қолган бўлиши керак.
Мазкур субсидиялар 2026 йил 31 декабрга қадар ажратилади.
Мавзуга оид
12:05 / 30.06.2026
“Улар тирик, 2030 йилда озод этилиши кутиляпти” — ТИВ Малайзияда ўлимга ҳукм қилинган уч ўзбекистонлик ҳақида
12:58 / 27.06.2026
Малайзияга саёҳатга борган уч ўзбекистонлик "айбсиз айбдор" бўлиб ўлимга ҳукм қилинганди — собиқ ДХХ ходими
11:29 / 27.06.2026
TikTok ва YouTube Индонезияда 16 ёшгача бўлган фойдаланувчиларнинг аккаунтини ўчирди
11:42 / 02.06.2026