Ўзбекистонда фирибгарлик учун жавобгарлик кучайтирилди
Ўзбекистонда фирибгарлик билан шуғулланган жиноятчиларга нисбатан жавобгарлик кучайтирилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 26 декабрда «Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади. У “Народное слово” газетасида эълон қилинган ва 27 декабрдан кучга кирган.
Олий мажлис Қонунчилик палатаси 6 октябрда қонун лойиҳасини қабул қилган, Сенат 12 октябрда ҳужжатни тасдиқлаган эди.
Шундай қилиб, қонунга биноан, Жиноят кодексининг «Фирибгарлик» моддасига тузатишлар киритилди. Унга кўра, фирибгарлик, яъни бировнинг мулкини ёлғон ёки ишончга кириш воситасида эгаллаш ёхуд бегона мулкга эгалик ҳуқуқини қўлга киритиш, энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача эркинлигини чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.
Бир гуруҳ кишилар томонидан аввалдан тил бириктирилган ёки компьютер техникасидан фойдаланилган ҳолда йирик миқдорда амалга оширилган фирибгарлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 100 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима солиш ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилдан 5 йилгача эркинлиги чекланиши ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланиши мумкин.
Айни жиноят йирик миқдорда, такроран ёки хавфли рецидивист томонидан ёки хизмат лавозимидан фойдаланган ҳолда амалга оширилса, энг кам ойлик иш ҳақининг 300 бараваридан 400 бараваригача жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 5 йилдан 8 йилгача маълум бир ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда озодликдан маҳрум этишга асос бўлади.
Ўта хавфли рецидивист ёки уюшган гуруҳ томонидан ёхуд шундай гуруҳ манфаати учун содир этилган йирик миқдордаги фирибгарлик энг кам ойлик иш ҳақининг 400 бараваридан 600 бараваригача жарима ёки 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазо чорасини қуллашга сабаб бўлади.
Етказилган зарар қайтарилганда эркинликни чеклаш ва озодликдан маҳрум этиш жазолари қўлланилмайди.
Мавзуга оид
15:01
Ню-Йоркда пиёдаларга йўлнинг исталган жойидан исталган вақтда кесиб ўтишга рухсат берилди
17:49 / 23.10.2024
Сенат янги таҳрирдаги “Давлат сирлари тўғрисида”ги қонунни маъқуллади
18:34 / 04.10.2024
Креатив иқтисодиёт соҳаларидаги фаолият йўналишлари қонун билан белгиланди
14:21 / 02.10.2024