Нафас олишнинг хотира ва қўрқувга бўлган таъсири аниқланди
АҚШдаги Шимоли-Ғарбий университети олимлари нафас олишнинг хотира ва қўрқув ҳиссига бўлган таъсирини аниқлашди. Тадқиқотчилар ўз хулосалари билан The Journal of Neuroscience журналида бўлишишган.
Нафас олиш давомийлиги мияда электр фаоллигини келтириб чиқаради. Бу ҳолат оғиз ёки бурундан нафас олиш ҳамда уни чиқариш қандай тезликда амалга ошиши билан боғлиқ. Етти нафар тутқаноқ касаллиги билан оғриган ва 70 нафар соғлом инсоннинг электроэнцефалограммаси нафас олишда миянинг уч қисми ишлашини кўрсатиб берди: ҳидларни қайта ишлашга масъул бўлган ҳид билиш қисми, хотирани назоратда ушлаб турувчи гиппокамп ва ҳис-туйғу жараёнлари билан боғлиқ бўлган бодомсимон без. Иштирокчилар бурун билан нафас олишганда қўрқинчли юзларни тезда таниб олишган, шунингдек бунда маълум бир объектларни эслаб қолиш ҳам яхшиланган.
Аввалги тадқиқотлар эса инсоннинг нафас олиш давомийлиги тинчланган ҳолда дақиқасига 12-18 нафас олиш ва чиқаришни ташкил этишини кўрсатиб берган. Бу кўрсаткич ҳаяжонланганда 20 га етади. «Сиз қўрқсангиз нафас олиш ва чиқариш давомийлиги ҳам ошади. Натижада сиз тинч ҳолда тургандан кўра кўпроқ нафас оласиз. Шу тариқа, организмнинг қўрқувга бўлган табиий сезгирлиги мия ишлашига ижобий таъсир кўрсатади ва натижада хавфли қўзғовчиларга таъсирчанлик вақти қисқаради», - дея маълум қилишди тадқиқот муаллифлари.
Мавзуга оид
10:33 / 02.11.2024
Пандемиядан кейин одамлар уйдан ташқарида камроқ вақт ўтказадиган бўлди — тадқиқот
00:05 / 26.10.2024
Италияда комадан уйғонган 63 ёшли эркак қарийб 40 йиллик ўтмишини эслай олмаяпти
18:21 / 18.10.2024
Микроблар антисептиклар билан озиқланишни ўрганиб олди — тадқиқот
16:48 / 12.10.2024