Жаҳон | 08:17 / 29.12.2016
10277
1 дақиқада ўқилади
Актриса Керри Фишернинг онаси ҳам қизининг ўлимидан бир кун ўтиб вафот этди
Америкалик актриса, «Юлдузлар жанги» кино эпопеясидаги малика Лея Орган роли билан яхши таниш бўлган Керри Фишернинг онаси, америкалик қўшиқчи ва актриса Дебби Рейнольдс 84 ёшида ҳаётдан кўз юмди. У шошилинч тарзда шифохонага ётқизилганидан сўнг, ҳаёт билан видолашган, деб ёзмоқда TMZ.
«Бу рост. У ҳозир Керри билан», — деган унинг ўғли Тодд Фишер.
Аввалроқ, Дебби Рейнольдс инсультда гумон қилиниб Лос-Анжелес шифохонасига ётқизилган эди.
Рейнольдс комедия жанридаги фильмларда ижро этган роллари билан кўпроқ донг таратган. Уларнинг энг машҳури «Singin' in the Rain» (ёмғирда куйловчи) мюзикли бўлиб, унда бош роллардан бирини ижро этган.
Мавзуга оид
08:14 / 13.10.2024
Олимлар қон гуруҳи ва эрта инсулт хавфи ўртасидаги боғлиқликни аниқлади
21:25 / 02.11.2021
Тошкентда ўпкаси пневмониядан 65 фоиз зарарланган, инфаркт ва инсультга чалинган оғир бемор муваффақиятли операция қилинди
07:55 / 01.05.2020
«30–40 ёшлиларда ҳеч қачон бунчалик кўп инсульт кўрмаганмиз» — COVID-19 патогенезида янги бурилиш
11:55 / 25.03.2020