Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 18:21 / 29.12.2016
8544
1 дақиқада ўқилади
Америкалик ҳарбийлар Болтиқбўйи давлатларида доимий тарзда жойлаштирилиши мумкин
Фото: Flickr/ U.S. Army/Pablo N. Piedra
АҚШ армиясининг бўлинмалари Болтиқбўйи давлатлари ҳудудида доимо бўлиши керак. Бу ҳақда Латвияда АҚШ конгресси сенатининг қуролли кучлар ишлари бўйича қўмитаси раиси Жон Маккейн маълум қилди, деб ёзмоқда ТАСС.
Унинг сўзларига кўра, бу чора “бизнинг дўстларимиз, америкаликлар улар билан ҳар доим бирга эканликларини тушуниши” учун керак экан.
“Сонларга келадиган бўлсак, бу бизнинг ўзаро ҳамкорликдаги машқлар ва амалиётларимизга боғлиқ”, - таъкидлаб ўтди у.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш