Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қарағанда вилояти ҳокимияти уй қулаши туфайли ҳалок бўлганларнинг оилаларига молиявий кўмак кўрсатади
Қозоғистоннинг Қарағанда вилояти, Шахан посёлкасида кўп қаватли уй қулаши оқибатида ҳалока бўлганларнинг ва жароҳатланганларнинг оилаларига бюджетдан ёрдам ажратилади. Бундан ташқари, ҳокимият ҳалок бўлганларнинг дафн маросимини ўтказиш харажатларини зиммасига олган.
Маълум қилинишича, ҳокимият томонидан ҳалок бўлганлар учун 1 миллион тенгедан, жароҳатланган ҳолда шифохонага ётқизилганлар учун 500 минг тенгедан маблағ ажратади.
Шунингдек, ҳалокат оқибатида етказилган моддий зарар ҳисоблаб чиқилади. Шунга кўра, компенсация маблағлари ажратилади.
Эслатиб ўтамиз, Қарағанда вилояти, Шахан посёлкасида кўп қаватли уйнинг бир қисми қулаб тушиши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди ва 2 киши жароҳатланди.
Мавзуга оид
13:31 / 05.06.2023
Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари Қарағандадаги мавсумий ишларга жалб қилинади
08:56 / 16.12.2019
Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари ЙТҲга учради
09:30 / 08.06.2019
Қозоғистонда газдан заҳарланган ўзбекистонликлар бўйича янги маълумот берилди
18:30 / 03.06.2019