Жамият | 18:30 / 03.06.2019
11238
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда 16 нафар ўзбекистонлик фуқаро газдан заҳарланди

Иллюстратив фото

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси берган маълумотга кўра, 2019 йилнинг 3 июнь куни соат 00.15да Қарағанда шаҳрида 16 нафар Ўзбекистон фуқароси маиший газдан заҳарланиши қайд этилган.

ТИВ хабарида айтилишича, ҳамюртларимиз жойлаштирилган Қарағанда вилояти тиббиёт маркази токсикология бўлими томонидан оғзаки берилган маълумотга биноан қуйидаги Ўзбекистон фуқаролари заҳарланган:

- Ҳусанов Сардор, 20.07.2001 й.да туғилган;
- Жўраев Валентин, 15.04.1998 й.да туғилган;
- Ҳусанов Шарип, 08.02.1973 й.да туғилган;
- Точканов Алишер, 17.10.1996 й.да туғилган;
- Неъматов Баҳодир, 30.03.1992 й.да туғилган;
- Элбаев Одил, 12.04.1986 й.да туғилган;
- Елбаев Фаррух, 02.02.1992 й.да туғилган;
- Точканов Шаҳзод, 10.03.1999 й.да туғилган;
- Точканов Достон, 24.10.1995 й.да туғилган;
- Точканов Ойбек, 15.02.1996 й.да туғилган;
- Искандаров Обид Саллоҳидинович, 01.08.1995 й.да туғилган;
- Самиев Азбек, 01.01.1998 й.да туғилган;
- Ҳусанов Эгамберди, 25.01.1976 й.да туғилган;
- Маурутов Иззат, 01.01.1991 й.да туғилган;
- Ҳусанов Ниёз, 01.01.1990 й.да туғилган;
- Ҳусанов Кобонует, 18.04.1982 й.да туғилган.

Қозоғистон ваколатли органларининг дастлабки тахминларига кўра, мазкур ҳодиса Ўзбекистон фуқаролари таъмирлаш ишларини бажарган янги қурилаётган уйда бензин агрегатидан ис гази чиқиши оқибатида содир бўлган.

Ҳамюртларимиз «маиший газ, жумладан ис газидан ингаляцион заҳарланишнинг ўртача оғирлик даражаси. Токсикогипоксик энтсефалопатия» ташхиси билан касалхонага жойлаштирилган.

Мазкур юртдошларимиздан Э.Ҳусанов, И.Маурутов, Н.Ҳусанов ва К.Ҳусановга соғлиғининг барқарор ҳолатда эканлиги муносабати билан рухсат берилган.

Қарағанда шаҳри ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан мазкур фавқулодда ҳолатнинг сабаб ва оқибатларини аниқлаш мақсадида суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Элчихона томонидан мазкур масала назоратга олинган ва мурожаат учун махсус телефон рақами очилган: +77772182020.

Мавзуга оид