Жамият | 23:30 / 03.01.2017
10556
1 дақиқада ўқилади
Республика бюджетига кўпроқ компенсация тўловлари тушадиган бўлди
Ўзбекистонда атроф табиий муҳитни ифлослантирганликка компенсацион тўловларни табиатни қўриқлаш маҳаллий жамғармалари ва республика бюджети ўртасида тақсимлаш тартиби ўзгартирилди.
Энди тўловларнинг 20 фоизи табиатни қўриқлаш маҳаллий жамғармаларига, 80 фоизи эса республика бюджетига ўтказилади. Аввал бу нисбат мос равишда 40 фоизга 60 фоиз бўлганди.
Бундан ташқари, компенсацион тўловларнинг янги ставкалари тасдиқланди.