Трамп General Motors’ни танқид қилди
АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп Мексикада автомобиллар ишлаб чиқариб, уларни АҚШга бож тўловисиз олиб кирадиган General Motors компаниясини танқид қилди.
Трамп компания Мексикада йиғилган автомобилларни АҚШда ҳеч қандай бож тўловисиз дилерларга топширишини айтди.
"Уларни АҚШда ясанг ёки чегара божини тўланг", деб ёзган Трамп твитерда.
АҚШда иш ўринларини сақлаб қолиш ва мамлакатдаги ишлаб чиқаришнинг арзон иш кучига эга давлатларга кўчирилиши ҳамда иммиграция Трамп кампаниясининг бош сайловолди мавзуси бўлган. Трамп АҚШга иш ўринларини қайтариш учун Транст-Тинч океан келишувини бекор қилмоқчи. Трамп танқидчиларининг айтишича, АҚШ ривожланаётган давлатларда тўланадиган маошлар билан рақобат қила олмайди.
Мавзуга оид
18:59 / 10.05.2024
General Motors Malibu ишлаб чиқаришни тўхтатади
17:13 / 07.02.2022
General Motors автоконцерни Spark ишлаб чиқаришни тўхтатади
18:15 / 18.11.2021
Жо Байден янги электрон Hummer'ни ҳайдаб кўрди (видео)
11:50 / 05.11.2021