Иқтисодиёт | 23:29 / 04.01.2017
10777
2 дақиқада ўқилади

Финляндияда ишсизликка барҳам бериш бўйича антиқа тажриба бошланди

Фото: The Guardian

Финляндия фуқароларига кўнгиллари тусаган ишни топишлари учун 560 евро миқдорида базавий даромад деб аталувчи тўловлар беришни бошлади. 

Ҳозирча тўловлар 1 январда бошланган тажриба доирасида амалга оширилади. Бу тажрибада мамлакатнинг тасодифий равишда танлаб олинган 2 минг фуқароси иштирок этмоқда, деб ёзмоқда Delfi нашри.

Тажриба иштирокчилари ҳар ой белгиланган пулни олишади ва шу билан бирга улар бу пулларни нимага сарфлаганлари ҳақида ҳеч қандай ҳисобот беришмайди.

Ғоя ишсизлар ва камбағалларни рағбатлантирмайдиган муаммоларни ҳал қилишдан иборат. Бунда одамлар вақтинчалик ишга ёлланадилар ёки паст маошларга ҳам рози бўладилар. Бошқалар эса қандайдир янги иш бошлайдилар, чунки агар муваффақиятсизликка учрасалар ҳам уларда маълум миқдордаги пул ҳамиша бўлади. Базавий даромад уларга кўнгилларига ўтирадиган ишни бемалол танлашга имкон беради.

Ҳозирча ҳукумат ҳеч нарса учун пул оладиган одамлар ўзларини қандай тутишларини билмайди: улар иш қидиришда қўрқмасдан таваккал қиладиларми ёки танқидчилар ўйлаётгандек, батамом дангасага айланадиларми? "Пуллар одамларни ҳаракат қилишга мажбур қилишини кўриш жуда қизиқдир", деб айтди мамлакатнинг ижтимоий тўловлар давлат агентлиги вакили.

Расмий маълумотларга кўра, Финляндияда хусусий секторда ўртача даромад ойига 3500 еврони ташкил қилади. Мамлакатда ишсизлик 8,1 фоизни ташкил қилади ёки 5,5 млн лик аҳолидан 213 минг нафари ишсиздир.

Мавзуга оид