Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Обамейянг дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши борасидаги хабарларга ойдинлик киритилди
4 январь куни Италиянинг La Gazzetta dello Sport газетаси «Шанхай СИПГ» клуби «Боруссия» ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамейянгнинг трансфери учун жуда катта пул таклиф қилгани ҳақида хабар тарқатганди. Аммо дортмундликлар клубида бу хабар инкор этилди.
«Клуб бундай таклиф олмади. Биз тахминий ишлар билан шуғулланмаймиз», — дея маълум қилди «Боруссия» матбуот-котиби Саша Флигге.
Эслатиб ўтамиз, «Шанхай СИПГ» ўтган ҳафтада ўз сафини «Челси» футболчиси Оскарни 60 млн еврога ва «Краснодар» ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедовни 8 млн еврога харид қилганди.
Обамейянг жорий мавсумда «Боруссия» сафида 22та ўйинда майдонга тушиб, 20та гол урди.
Хабарларда «Шанхай СИПГ» ушбу габонлик футболчи трансфери учун «асаларилар» жамоасига 150 млн евро беришга ва унинг ўзига 41 млн евро миқдорида йиллик маош тайинлашга тайёрлиги айтилганди.
Мавзуга оид
18:13 / 06.06.2025
Хитойда юзлаб роботлар учта тарихий бинони кўчирди
21:52 / 15.05.2025
Шанхайда боладаги сирли тошма сабаб унинг оиласи самолётга чиқарилмади
11:51 / 26.03.2025
Хитойдаги ресторан “классик мусиқа эшитиб” ўсган товуқ гўштини 66 долларга таклиф қилмоқда
00:31 / 16.09.2024