Иқтисодиёт | 20:10 / 05.01.2017
21667
1 дақиқада ўқилади

Турк лираси долларга нисбатан янги рекорд минимумни қайд этди

Фото: Reuters

Турк лираси душанба куни АҚШ долларига нисбатан янги рекорд минимумига етди - 3,6401. Бу ҳақида Daily Sabah нашрида хабар берилди

Ундан аввалги рекорд икки кун аввал қайд этилганди - 3,60. 

Кун бошида лиранинг долларга нисбатан курси 3.5630 даражасида эди. Ҳозирги вақтда паритет кўрсаткичи 3,62 даражасида. 

Бундан ташқари, евронинг турк лирасига нисбати 3,82 даражасида қайд этилди. 

 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева

Мавзуга оид