Жамият | 22:24 / 08.01.2017
15866
2 дақиқада ўқилади

Йигитнинг гилам билан спарринги интернет-хитга айланди

Интернетнинг русийзабон сегментида Минскда яшовчи йигитнинг гилам билан қорда "олишуви" видеоси оммалашмоқда. Бу кулгили видеода ёш йигит "индамас" спарринг-шеригида ўзини ҳимоя қилиш усулларини машқ қилган кўринади. 

Интернет фойдаланувчилар бундай "муросасиз" олишувни эътиборсиз қолдира олишмаган. "Менимча, бу гилам унинг рафиқасини олиб кетганов", деб ҳазиллашган фойдаланувчилардан бири. "Гиламлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамияти, қаердасиз? Ва бу куппа-кундуз куни бўлмоқда", деб ўз "ҳайратини" яшира олмаган яна бир фойдаланувчи. Бошқа бир фойдаланувчи эса эркакнинг ўзидан хавотирланган: "Гиламда пичоқ бўлганда ёки у бир ўзи бўлмаганда нима бўларди?". 

Бироқ, кўпчилик йигитнинг машқ қилишга интилишини қўллаб-қувватлашган ва жанг усулларини ҳақиқий спарринг-шериксиз ва қимматбаҳо манекен ва тренажёрларсиз ҳам машқ қилишга имкон берувчи усулига тан беришган.

Мавзуга оид