Швециянинг Гетеборгида 6 соатлик иш кунига ўтишдан воз кечилди
Швециянинг Гетеборг шаҳрида шаҳар муассасалари ишчиларини 6 соатлик иш кунига ўтказиш бўйича икки йиллик тажриба натижалари бўйича ҳисобот берилди. Тажриба давомида бу ташаббус жуда қимматга тушиши аниқланди.
Баъзи швед компаниялари ўз ходимларини 6 соатлик иш кунига маошларини сақлаб қолган ҳолда ўтказаётганларига ОАВ 2015 йилда эътибор қарата бошлаганди. Бу тажриба ахборот технологиялари компанияларида жорий қилинган ва у ерда тажриба натижаларидан мамнун бўлишган. Ходимлар ижтимоий тармоқларда камроқ вақт ўтказишган ва почталарини камроқ текшира бошлашган ҳамда бунинг ўрнига бевосита ўз мажбуриятлари билан шуғулланиб, уни самаралироқ бажара бошлашган.
Ўшанда тажрибада Гетеборг шаҳри корхоналари ҳам иштирок этганди. Ҳукумат икки йил давомида 6 соатлик иш кунини қариялар уйи Svartedalen’да синовдан ўтказди. 2017 йил январь бошида маҳаллий ҳукумат тажриба ёпилишини ва у бошқа муассасаларга жорий қилинмаслигини эълон қилди.
Ходимлар ўз мажбуриятларини яхшироқ эплай бошлашганига қарамасдан, бу ғоя жуда серхаражат бўлди. Унумли иш учун қўшимча ходимларни ёллашга тўғри келинган. Шаҳар ҳукуматининг айтишича, шаҳар муассасаларини 6 соатлик иш кунига ўтказиш учун катта маблағлар талаб этилади. Амалдорлар ҳукуматдан ёрдам сўрашга ҳам тўғри келиши мумкинлигини айтишган.
Мисол учун, қариялар уйидаги 68 ҳамширанинг қисқартирилган иш соатларини қоплаш учун муассаса раҳбарияти яна 17 нафар ҳамширани ёллашига тўғри келган ва бу унга 1,3 млн долларга тушган.
Шаҳар ҳукумати 6 соатлик иш кунини шаҳар ишчилари учун "онгли муддатларда" татбиқ қилишнинг имкони йўқлигини тан олган.
Мавзуга оид
22:40 / 05.11.2024
Мудофаа «яшил энергетика»га қарши: Швеция 13 та шамол генератори қурилишига рухсат бермади
21:59 / 02.11.2024
Швецияда ноқонуний мигрантларга қарши кураш кучайтирилади
08:00 / 16.10.2024
Ўзбекистоннинг янги элчиси Стокҳолм шаҳрига келди
22:05 / 05.10.2024