Жаҳон | 09:33 / 10.01.2017
13171
1 дақиқада ўқилади
Оқ уй Трамп ва Путин учрашуви масаласига ойдинлик киритди
Оқ уй вакили Жош Эрнест АҚШнинг янги президенти этиб сайланган Дональд Трамп лавозимини бажаришга киришгач, Россия президенти Владимир Путин билан учрашиш ҳақида ўзи қарор қабул қилишини айтди.
"Президент Обама Путин билан бир неча маротаба учрашган. АҚШ президенти Россия президенти билан учрашиши оддий ҳолдир", деб айтган Эрнест журналистлар билан матбуот-анжуманида "АҚШ янги маъмуриятининг Россия етакчиси билан учрашувлари Обамани хавотирлантирмайдими?" деган саволга жавобан.
Аввалроқ Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Путин ва Трамп ўртасидаги учрашув Трамп ўз лавозимига ўтирмагунча бўлмаслигини айтганди.
Трампнинг инаугурация маросимида Россиядан рус элчиси Сергей Кисляк иштирок этади.
Мавзуга оид
07:50
Трамп Путин билан гаплашишга тайёрлигини айтди
00:54
Путин Трампни президентлик сайловларидаги ғалабаси билан табриклади
22:15 / 07.11.2024
Песков Ҳарриснинг сўзларига «Путин одамларни емайди» деб жавоб қайтарди
19:46 / 06.11.2024