Жамият | 19:17 / 10.01.2017
17852
1 дақиқада ўқилади

Ўзбек олимлари пахта мойи тозалашнинг янги усулини кашф этишди

Ўзбекистон Умумий ва анорганик кимё институти олимлари ўсимлик ёғини рафинация қилишнинг янги услубини ўйлаб топишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу кашфиёт ёғ-мой саноати учун ўта муҳим бўлиб, у бир неча йиллардан бери ўрганиб келинаётган муаммони ҳал қилиши мумкин. Олимлар ўйлаб топган янги услубда каустик сода ўрнига калций гироксидидан (Са(ОН)2) фойдаланилади. Қалций гироксиди каустик содага нисбатан арзон бўлиб, тозалаш жараёнида у зарарли моддаларни ажратиб олиш хусусиятига эга. Бу эса пахта мойини тозалаш жараёнининг самарадорлигини янада оширади.

Ихтиро муаллифлари Солихоанова Д. С., Агзамхўжаев А. А., Гумаров Р. Х., Тулабаева С. У., Агзамхўжаев Ш. А., Эшметов И. Д. Ушбу кашфиёт учун қайд қилинган патент рақами IAP 05310.

Мавзуга оид