Жамият | 22:48 / 11.01.2017
4465
1 дақиқада ўқилади

"Юлдузли жанглар" фильми қаҳрамони шарафига гиббонларнинг янги тури аталди

Олимлар Хитойнинг жанубида яшовчи хулок гиббонлар янги турини "Юлдузли жанглар" фильмининг бош қаҳрамонларидан бири Люк Скайуокер шарафига аташди.

American Journal of Primatology журналида чоп этилган тадқиқотда маълум қилинишича, маймунларни ўрганувчи олимлар бошқа гиббонлардан тумшуғидаги белгилар ва ўзига хос "куйлаши" билан фарқ қилувчи гиббонларни алоҳида тур сифатида ажратишга қарор қилишган. Бу тур Hoolock tianxing хитойчадан "осмонлар ҳаракати" деб таржима қилиниши ва олимларнинг "Юлдузли жанглар" фильмига муҳаббати сабабли Скайуокер деб аталди. 

Хулок гиббонлар Бангладеш, Ҳиндистон, Хитой ва Мьянмада яшайди ва асосий вақтини дарахтларда ўтказади. Хитойда Скайуокер хулокларидан 200 тача бор.

Мавзуга оид