Жаҳон | 10:49 / 21.09.2018
4788
1 дақиқада ўқилади
“Юлдузли жанглар” фильмидаги ёруғлик қиличи 180 минг долларга сотилди
“Юлдузли жанглар: ситхлар қасоси” фильми қаҳрамони Энакин Скайуокернинг ёруғлик қиличи Лондондаги Prop Store аукцион уйи томонидан 135,3 минг фунт стерлингга (180 минг доллар) сотилди.
Энакин Скайуокер “Юлдузли жанглар” фильмининг бош қаҳрамонларидан бири бўлиб, қора кучлар томонга ўтгач Дарт Вейдер номини олган. Фильм сюжетига кўра, ушбу қилич Скайуокернинг қора кучлар томонга ўтишидан кейин йўқолиб қолган.
Аукционда қиличдан ташқари фильмдаги яна бир реквизит – Хан Соло курткаси ҳам сотувга қўйилган. Аукцион уйининг баҳолашича, унинг қиймати 500 минг фунт стерлингдан 1 млн фунт стерлинггачани (664 минг-1,3 млн доллар) ташкил қилади.
Мавзуга оид
18:43 / 16.08.2024
Тошкентда АҚШ элчихонаси эски хизмат автомобиллари аукциони қолдирилди
11:29 / 14.08.2024
Тошкентда 230 та қоидабузарлик қилган аёл ҳайдовчининг Lacetti’си хатланиб, аукционда сотиб юборилди
13:25 / 21.05.2024
2024 йилда 6 минг гектар ер майдони аукционга чиқарилади
13:00 / 27.03.2024