Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО Ироқ хавфсизлик кучларини тайёрлай бошлади
НАТО Ироқ хавфсизлик кучларига мамлакат ҳудудида таълим беришни бошлади. Бунга қадар бу Иорданияда юз берганди, деб хабар қилди альянс бош котиби Йенс Столтенберг.
"НАТО ИШИД билан курашни қўллаб-қувватламоқда ва унга қарши коалицияда иштирок этмоқда, биз AWACS узоқ радиолокацион кузатув самолётларини етказиб бермоқдамиз ҳамда ироқлик зобитларни аввалига Иорданияда тайёрлай бошладик, энди эса уларга Ироқда таҳсил беришни давом эттирамиз", - деди Столтенберг пайшанба кунги матбуот анжуманида.
Альянс 2016 йилнинг апрелида Иорданияда НАТО машғулот дастури бўйича Ироқ хавфсизлик кучлари вакилларининг бир гуруҳини ўқитиш бошлагани ҳақида хабар берди. Варшавада ўтган йилнинг июль ойида ўтказилган альянс саммитида ироқлик кучларини Ироқнинг ўзида тайёрлаш ҳақида қарор қабул қилинди.
Мавзуга оид
20:05 / 15.07.2026
НАТО нега Хитойни стратегик рақиб сифатида кўра бошлади?
10:10 / 15.07.2026
АҚШ Ироқ–Сурия нефт қувурини қайта тиклашни режалаштирмоқда
21:57 / 13.07.2026
Украина ва Европа давлатлари ракетага қарши мудофаа коалициясини тузди
11:46 / 10.07.2026