Жаҳон | 22:07 / 12.01.2017
6778
1 дақиқада ўқилади

Туркия йирик хорижий инвесторларнинг фуқаролик олишини осонлаштирди

Туркия Вазирлар маҳкамаси мамлакат фуқаролигини бериш тартибига ўзгартириш киритди ва йирик хорижий инвесторларнинг фуқаролик олишини соддалаштирди. Бу ҳақда Resmi Gazete хабар тарқатди.

Ўзгаришга кўра, Туркия бир миллион долларлик мулк олган ва икки миллион инвестиция киритганларга фуқаролик беради.

Шунингдек, Туркия фуқаролигини ҳукуматдан 3 йил муддатга облигациялар сотиб олган ёки Туркия банкларига камида 3 миллион доллар сармоя киритиб (3 йил қайтариб олмаслик шарти билан), камида 100 киши учун иш ўрни яратган хорижликлар олиши мумкин бўлади. 

Мавзуга оид