Ҳиндистонда барча ўқитувчилардан мактаб ўқувчилари билан селфи қилиш талаб этилмоқда
Ҳиндистонда ўқитувчилар синфдаги барча ўқувчилар билан дарс бошланишидан аввал суратга тушишлари керак. Бундай чора мамлакат таълим вазирлиги томонидан болаларнинг мактабга қатнашини назоратга олиш мақсадида киритилди. Бу ҳақда The Times of India хабар берган.
Эндиликда Ҳиндистон давлат мактабларида ўқитувчилар дарс бошланишидан аввал барча ўқувчилар билан селфи қилишмоқда. Олинган сурат ўқувчи ҳақиқатдан ҳам дарсда бўлганини тасдиқловчи ўзига хос ҳужжатга айланади. Шунингдек, мамлакатда “мактаб селфиси” учун махсус илова ҳам ишлаб чиқилди.
Таълим вазирлигининг маълум қилишича, дарсдаги бор бўлган ўқувчилар иштирокидаги фото келажакда оддий журналнинг ўрнини ҳам эгаллаши мумкин. Ҳозирча селфи-гувоҳнома тажриба сифатида қўлланилмоқда ва ўқитувчилардан фақатгина душанба куни талаб қилинмоқда.
Бироқ, ҳозирнинг ўзида кўплаб педагоглар ва таълим масканлари директорлари назорат қилишнинг бундай усули самара бермаслигини айтишди.
— Ҳар бир синфда деярли 50-60 ўқувчи, ва бундай вазиятда умумий селфи қилиш қийин: кадрга ҳамма ҳам тушмайди. Бундан ташқари, сурат ҳам ҳар доим тиниқ чиқавермайди, сабаби ҳамма ўқитувчиларда ҳам сифатли камерага эга смартфон бор, деб бўлмайди, — дея айтиб ўтди Нагпур шаҳридаги мактаблардан бирининг директори.
Мавзуга оид
18:07 / 24.12.2024
Ҳиндистон 2040 йилда Ойга ўз космонавтини учиради
23:25 / 23.12.2024
Бангладеш Ҳиндистондан собиқ бош вазир Шайх Ҳасинани экстрадиция қилишга ёрдам беришни сўрамоқда
11:42 / 18.12.2024
Ўзбекистон ва Ҳиндистон заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш имконини ўрганмоқда
20:02 / 17.12.2024