Қозоғистон миллий иқтисодиёт вазири коррупция иши бўйича ҳибсга олинди
Қозоғистон миллий иқтисодиёт вазирлигининг собиқ раҳбари Куандик Бишимбаев ҳибсга олинди, деб хабар қилмоқда Коррупцияга қарши кураш миллий бюроси.
"12 январда Остонанинг Олмаота иккинчи туман суди томонидан Куандик Бишимбаевга нисбатан "ҳибс"га олиш эҳтиёт чораси қўлланилди. Бишимбаев бир гуруҳ шахслар билан келишган ҳолда бир неча маротаба ўта йирик миқдорда пора олганликда айбланмоқда. Тергов ишлари давом этмоқда", - дейилади хабарда. Собиқ вазир икки ой муддатга қамоққа олинган.
2016 йил декабрь ойи охирларида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев миллий иқтисодиёт вазирлигига янги раҳбар тайинлаган эди. 2016 йил май ойидан бери ушбу лавозимни эгаллаб келган Куандик Бишимбаев "Байтерек" холдингидаги фаолияти юзасидан айрим шубҳалар сабабли вазифасидан озод этилганди.
Бишимбаев 2013 йил майидан 2015 йил майигача давлат молия институтларини бошқарувчи "Байтерек" миллий холдингига раҳбарлик қилган.
Мавзуга оид
22:27 / 25.12.2024
Мустақил Қозоғистон тарихидаги энг йирик авиаҳалокатлар санаб ўтилди
21:32 / 25.12.2024
Azerbaijan Airlines самолётининг Қозоғистондаги ҳалокатида 38 киши вафот этди
23:10 / 23.12.2024
Россия Қозоғистонда 7 млн долларлик фирибгарлик ишида айбланаётган Ўзбекистон фуқаросини экстрадиция қилди
17:57 / 23.12.2024