Жамият | 22:36 / 14.01.2017
20193
1 дақиқада ўқилади
"Москва-Сити"даги бинонинг 83-қаватидан одам тушиб кетди
"Москва-Сити" бизнес марказидаги "Око" биносининг 83-қаватидан одам тушиб кетди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"Ҳалок бўлганнинг шахси ва воқеа тафсилотлари аниқлаштирилмоқда", деб айтилди хабарда.
Полиция матбуот хизматида жасад аниқлангани тасдиқланди ҳамда воқеа жойида тергов-тезкор гуруҳи ишлаётгани айтилди.
Гувоҳларнинг айтишича, ҳалок бўлган одам ёш йигит бўлган, у бино олдига қўйилган Mercedes-Benz Gelandewagen русумидаги машина устига тушган.
Маълум қилинишича, йигит бинонинг кузатув майдончасидан йиқилиб тушган.
Мавзуга оид
21:21 / 23.08.2023
Москвага қаторасига олтинчи кун дронлар ҳужум қилди — улардан бири «Москва-Сити»гача етиб келган
10:31 / 18.08.2023
«Москва-Сити» ҳудудида бир ой ичида учинчи дрон қулади
12:05 / 26.11.2019
Европанинг энг баланд биноси қаерда жойлашганини биласизми? «Москва-Сити»дан Kun.uz фоторепортажи
07:41 / 15.09.2017