Light | 12:05 / 26.11.2019
44527
2 дақиқада ўқилади

Европанинг энг баланд биноси қаерда жойлашганини биласизми? «Москва-Сити»дан Kun.uz фоторепортажи

Kun.uz мухбирлари меҳнат сафари билан Россия Федерациясида бўлиб турибди. Улар сафар доирасида Москва шаҳрининг диққатга сазовор жойларини ҳам бориб кўришди. Қуйида «Москва-Сити»дан олинган фотосуратлар билан танишиш имконига эгасиз.

Москва халқаро ишбилармонлик маркази – «Москва-Сити» Россия пойтахтининг Пресненский соҳилбўйида ривожланиб бораётган ишбилармонлик ҳудудидир. Маъмурий жиҳатдан Москва шаҳрининг Марказий маъмурий округи, Преснен тумани қисми ҳисобланади. 

«Москва-Сити» доирасида ишбилармон фаоллик ҳудуди ташкил этилмоқда. У бизнес ва яшаш хонадонлари, қулай ҳаёт учун кенг имкониятларни бирлаштиради. Ушбу лойиҳани ишлаб чиқиш ва ривожлантиришни «Сити» ОАЖ амалга ошириб келмоқда. «Центр-Сити» ДУК эса техник буюртмачи ва давлат мулкини назорат қилувчи ҳисобланади. 

«Москва-Сити» қурилиши бир вақтлар тош майдалайдиган ҳудудда қурилмоқда. Унинг умумий майдони 100 гектарга яқин. Шундан 60 гектари бино-иншоотлар учун ажратилган. 2014 йили бу ерга киритилган сармоялар ҳажми 12 млрд долларни ташкил этди. 2016 йилга келиб, «Москва-Сити» ҳудудида 23та лойиҳадан 12таси қуриб, фойдаланишга топширилди. Яна 7таси қурилмоқда, 4таси лойиҳалаштирилмоқда. «Москва-Сити» осмонўпар бинолари хусусий инвесторлар маблағлари ҳисобига барпо қилинмоқда. 

Ушбу мажмуага кирувчи «Город Столиц» биноси Европадаги энг баланд бино ҳисобланиб, 354 метрни ташкил этади. Унинг ташқи кузатув майдони бино томида жойлашгани билан эътиборлидир.

Мавзуга оид